Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Украина учун қиёмат куни келиши мумкин» – Медведев

«Украина учун қиёмат куни келиши мумкин» – Медведев

Фото: РИА Новости

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Волгоградда фахрийлар билан учрашувда Қримга ҳужум содир бўлган тақдирда Украина бошига қиёмат куни келишини айтди.

«У ерда вақти-вақти билан қандайдир баёнотлар билан чиқаётган баландпарвоз масхарабозлар Қримга ҳужум ва ҳоказоларни назарда тутиб, бизга таҳдид солишга ҳаракат қилмоқдалар. Бундай гапларнинг оқибати аёнки, агар шунга ўхшаш воқеа содир бўлса, улар учун бир вақтнинг ўзида қиёмат куни келади. Жуда тез ва қаттиқ. Яширинишга ҳам улгуришмайди», деди Дмитрий Медведев.

Қайд этилишича,бир кун аввал Украина Мудофаа вазирлиги разведка бош бошқармаси матбуот котиби Вадим Скибицкий Киев Қримга зарба бериш учун Америка ракеталаридан фойдаланиши мумкинлигини айтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг