Украина Леонид Брежневнинг фахрий унвонини бекор қилди
Украина пойтахти Киев шаҳар кенгаши СССРнинг 1964-82 йилларда бошқарган Леонид Брежневни фахрий фуқаро унвонидан маҳрум қилди.
Брежнев Украина пойтахтининг фахрий фуқароси унвонига сазовор бўлган биринчи шахс эди.
У ушбу унвонни 1982 йил май ойида олганди, ўша йилнинг ноябр ойида эса Бош котиб вафот этди.
Эслатиб ўтамиз, Леонид Брежнев 1906 йилда ҳозирги Украинанинг Каменское шаҳрида дунёга келган. У СССРни бошқарган икки украиналикдан бири (биринчиси Никита Хрушчёв) саналади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter