Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Истанбулдаги Россия-Украина музокаралари: нималар маълум?

Истанбулдаги Россия-Украина музокаралари: нималар маълум?

Фото: www.aa.com.tr

Истанбулда бўлиб ўтиши кутилаётган Россия ва Украина музокаралари Туркия томони ташаббуси билан куннинг иккинчи ярмига қолдирилгани айтилган эди.

Айни пайтда Россия вакиллари Истанбулда. Бу ҳақда президент ёрдамчиси Владимир Мединский маълум қилган. Путиннинг матбуот котиби Песков Украина билан Туркиядаги музокараларда Россия президенти иштирок этмаслигини билдирган.

Трамп Путиннинг Истанбулга ташрифи кутилмаётгани ҳақидаги хабарларга «Агар мен бормасам, унинг боришидан нима маъно?» мазмунида муносабат билдирган ва 16 май, жума куни Истанбулга бориши мумкинлигини ҳам истисно этмаган.

Ўз навбатида, Украина президенти Зеленский бугун тушдан кейин Анқарага учиб кетган ва Эрдўғон билан учрашув аллақачон бошланган. Унга Украина делегацияси вакиллари, жумладан, Украина президенти девонхонаси раҳбари Андрей Ермак, ташқи ишлар вазири Андрей Сибиха ва мудофаа вазири Рустем Умеров ҳамроҳлик қилмоқда.

Трамп Путин билан учрашгунга қадар можароларни ҳал қилиш борасидаги масала олға силжимаслигига шама қилган.

«Путин ва мен учрашмагунимизча ҳеч нарса бўлмайди [...] Биз бу муаммони ҳал қилишимиз керак, чунки жуда кўп одамлар ўлмоқда», – деди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг