Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина Курск вилоятидаги 92 та аҳоли пунктини назорат қилмоқда – Зеленский

Украина Курск вилоятидаги 92 та аҳоли пунктини назорат қилмоқда – Зеленский

Владимир Зеленский Украина қуролли кучлари Россиянинг Курск вилоятидаги 92 та аҳоли пунктини назорат қилаётганини айтди.

«Бугунги кунда кучларимиз душманнинг 1250 квадрат километрдан ортиқ ҳудуди ва 92 та аҳоли пунктини назорат қилмоқда. Бизнинг позицияларимиз мустаҳкамланмоқда, белгиланган ҳудудлар барқарорлаштирилмоқда ва Украина учун валюта фонди тўлдирилмоқда. Умуман олганда, бу операция украиналикларни Россия асирлигидан озод қилиш жараёнига киритган энг катта сармоямиз бўлди – биз аллақачон бир операцияда энг кўп россиялик маҳбусни қўлга олдик», — деди Зеленский Украина дипломатик миссиялари раҳбарларининг йиғилишида.

Маълумот учун, Украина армияси бўлинмалари кириб борган Курск вилоятида жами 186 та аҳоли пункти мавжуд.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг