Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина дони ортилган илк кема манзилига етиб борди

Украина дони ортилган илк кема манзилига етиб борди

Фото: «Anadolu Agency»

Истанбулда текширувдан ўтган «POLARNET» кемаси Туркиядаги сўнгги манзилига етиб борди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Украина инфратузилма вазири Александр Кубраковнинг таъкидлашича, ушбу муваффақиятли тажриба мамлакат портларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш келажагига умид билан қараш имконини беради.

Инфратузилма вазирлиги маълумот беришича, «POLARNET» билан бир карвон бўлиб йўлга тушган «NAVI STAR» ва «ROJEN» кемалари тахминан бир ҳафтадан сўнг манзилга етиб келади.

22 июл куни Россия, Украина ва Туркия Украинадан дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳеч қандай тўсиқларсиз ташиш борасида келишиб олганди. Келишув кучга кирганидан буён Украина портларидан маккажўхори, кунгабоқар пистаси ва ёғи (жами 300 минг тонна маҳсулот) ортилган 10 та кема бошқа мамлакатларга йўл олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг