Учта заправкада 34,5 млрд. сўмлик газ ўғирлангани аниқланди
Тошкент шаҳри ва вилоятидаги 3 та АГТКШ 34 млрд 640 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» хабар бермоқда.
Жорий йил 1 декабр куни инспекцияТошкент шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ)да ўтказилган назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан:
Тошкент шаҳриниг Бектемир туманида жойлашган «Т.В.Г.» МЧЖ, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган «О.Е.Г.» МЧЖ ва «П.О.» МЧЖларга қарашли АГТКШлар томонидан газнинг ҳақиқий сарфини камайтириб кўрсатиш мақсадида ҳисобга олиш приборини улаш тартиби ҳамда схемалари ўзгартирилганилиги маълум бўлди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур 3 та шохобча томонидан давлат манфаатларига жами 34 млрд. 640 млн. сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter