Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Учта банк чекловга, иккитаси жаримага тушди

Учта банк чекловга, иккитаси жаримага тушди

Фото: Xabar.uz

Амалдаги қонунчилик талабларига риоя этилмаганлиги оқибатида 3 та банкка нисбатан айрим операцияларнинг амалга оширилишига чеклов ўрнатилди ва 2 та банкка эса жарима санкцияси қўлланилди.

Шунингдек, Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши таъминланмаганлиги учун 1 та ломбардга чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Шу билан бирга, Корея Республикаси «Кёнгнам банк» АЖ Бошқарув қўмитасининг қарорига мувофиқ, ушбу банкнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси фаолияти тугатилганлиги сабабли унга берилган аккредитация сертификати бекор қилинди ҳамда «LOMBARD MAGIC CROWN» МЧЖ ломбардда ўтказилган текшируви натижаси аниқланган қўпол қоидабузарликлари учун ломбардлар реестридан чиқарилди.

Бундан ташқари, Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан ўзининг тизим барқарорлигини сақлаш, омонатчилар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш принципидан келиб чиқиб, тижорат банклари бошқарувлари зиммасига аниқланган камчиликларни тузатиш, ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш ва молиявий ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган талабларга риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг