Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ucell талабалар учун амалий анжуман ўтказди

Ucell талабалар учун амалий анжуман ўтказди

26 апрель куни Ucell бош офисида «(1G)а – (5G) мобил алоқа хизматлари авлодларини жорий этиш» мавзусида талабалар учун амалий анжуман ўтказилди.

Анжуманда Тошкент ахборот технологиялари университети, Amity ва Турин политехника университетидан 36 нафар талаба иштирок этди.

Тадбирнинг биринчи қисмида Ucell компанияси техник директори ва тармоқни ривожлантириш хизмати раҳбарлари ўз фаолияти, иш тажрибаси, Ucell компаниясидаги бугунги техник ривожланиш, касбий маҳорат сирлари  ҳақида маъруза қилишди.  

Шундан сўнг иштирокчилар учун 2G vs 3G схема тузилиши, роуминг, тармоқни режалаштириш ва оптималлаштиришнинг асосий тамойиллари каби мавзуларда тақдимотлар қилинди.

Маърузалардан сўнг мавзуни мустаҳкамлаш учун ўтказилган интерфаол ўйинлар, гуруҳларга бўлиниб, амалий ишлаш, айниқса, қизиқарли ўтди.  

Анжуманнинг яна бир амалий томони – иштирокчилар учун офис бўйлаб экскурсия ташкил этилганидир. Бунда талабалар Ucell офисида иш жараёни қандай кечиши, хизмат кўрсатиш сифати айнан нималарга боғлиқлиги ва соҳа мутахассислари билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. 

Раъно Отабекова

– Конференциядан асосий мақсад – олий ўқув юртлари талабаларининг  истеъдодини компаниямиз ичида ривожлантириш, – дейди Ucell компанияси кадрлар билан ишлаш департаменти мутахассиси Раъно Отабекова. – Кейинчалик талабаларнинг амалиёт ўташи, ўз соҳасини чуқурроқ ўрганиши ва компаниямизга ишга қабул қилишда ҳам бугунги иштирокчилар билан ҳамкорликда ишлаш кўзда тутилган. Анжуманда иштирок этаётган талабаларни сараланган иштирокчилар десак бўлади. Чунки улар 200 нафар номзод орасидан ўз истеъдоди ва билими билан саралашдан ўтган. Амалий машғулот ва савол-жавобларда ҳам буни кўриш мумкин.

Фарруҳ Абдувоҳидов

 – Анжуманда Тошкент ахборот технологиялари университетининг йигирмага яқин талабалари иштирок этди. Мобил алоқа соҳаси, техник имкониятлари, кириб келаётган янги хизматлар талабалар учун жудаям қизиқ бўлди, – дейди Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Карера маркази раҳбари Фарруҳ Абдувоҳидов. – Университетимиз ва Ucell компанияси анчадан буён ҳамкорликда фаолият олиб боради. Бизда Ucell компанияси лабораторияси очилган. Компания офисларида ташкил этиладиган очиқ эшиклар кунида ҳам талабаларимиз доим фаол. Бугун ҳам талабалар ўзлари соҳага қизиқиш билдириб, иштирок этиш ташаббуси билан чиқди. Анжуман ёш истеъдодларни ривожлантириш ва бўлажак мутахассислар салоҳиятини ошириш, касбий ривожланишига амалий ёрдам беради. Айниқса маърузачилар орасида университетимизнинг собиқ талабалари борлиги ва улар бугун Ucell компаниясида раҳбар лавозимларда фаолият олиб бораётгани талабалар учун яхши мотивация бўлди. Бу учрашув талабаларга компания фаолияти билан яқиндан танишиш ва Ucell да амалиёт ўташ учун муваффақиятли номзод бўлиш имкониятини беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг