Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ucell ўз анъанасига содиқ қолди (фото)

Ucell ўз анъанасига содиқ қолди (фото)

Наврўз байрами арафасида Ucell компанияси навбатдаги экологик акцияни ўтказди ва Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида жойлашган ҳамда компания томонидан оталиққа олинган Ахборот технологияларини чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган 3-сонли мактаб ҳудудига 170 туп настарин ниҳоллари, 40 та павловния ва 10 та каштан кўчатлари экилди.

Ucell компанияси атроф-муҳит муаммоларига доим алоҳида эътибор қаратади ва баҳор келиши билан яшил акцияларни бошлайди.

2019-2020 йилларда Ucell волонтёрлари Тошкентдаги бешта парк зоналарида 653 та кўчат: чинорлар, ленкоран акацияси, павловния ва настарин ниҳолларини экишди.

Қарши ва Навоийда ҳинд настаринлари ва испан дрокларини экдилар.

Ўтган йилнинг октябр ойида Термизда биринчи кенг миқёсли экологик акция бўлиб ўтди, унинг давомида Абу Исо ат-Термизий ва Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг 1200 йиллиги шарафига 1200 та каштан дарахтлари экилди.

Ҳашар ўзбек халқининг энг эзгу анъаналаридан биридир. Бутун мамлакат бўйлаб ҳар йили одамлар ихтиёрий равишда йиғилиб жамоат жойларини тозалаб, шаҳарларнинг яшил ҳудудларини обод қилишади. Ушбу ажойиб анъана ҳар доим Ucell кўнгиллиларининг қалбида ўз ўрнини топган.

Жорий йилда компания Ўртачирчиқ туманидаги ахборот технологияларини чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган 3-сонли мактаб ҳудудида 170 туп настарин ниҳоллари, 40 та павловния ва 10 та каштан кўчатлари экди.

Мактаб Президент қарорига мувофиқ 2020 йил 6 октябрдан Ucell компанияси томонидан оталиққа олинган.

Экологик ҳашарда Ucell компаниясининг кўнгиллилари ва Тошкент вилояти Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари иштирок этишди. Акция карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилди.

Бахтберген Худайберганов, 3-ихтисослаштирилган мактаб директори:

— Баҳорда ҳашарларни уюштириш ва дарахтлар экиш ажойиб анъана. Ucell ҳар йили атроф-муҳитни муҳофаза қилиш акцияларида қатнашиб, Тошкент шаҳрида ва вилоятларда дарахтлар экади. Мактабимиз бу йил дарахтлар экиладиган майдон сифатида танланганидан жуда хурсандман. Бундай ҳаракатлар жамиятда атроф-муҳитга нисбатан масъулиятли муносабатни шакллантиради, шунингдек, ёш авлодда табиатга бўлган муҳаббат ва ҳурматни кучайтиради. Ушбу ташаббус учун Ucellга миннатдорлигимни билдираман. Ўз навбатда, дарахтлар яхши илдиз отиши ва мактабимиз ёнида салқин боғча пайдо бўлиши учун барча керакли ҳаракатларни қиламиз.

Суннат Рахманкулов, «COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси  ходими:

— Катта дарахтнинг соясида сокинлик ва осойишталикни сезганмисиз? Дарахтлар ёнида хотиржамлик ва тинчлик ҳисси пайдо бўлади. Замонавий урбанизациялашган дунёда кўпинча табиат билан ёлғиз қолишни хоҳлаймиз. Компания дарахт экиш тадбирларини ташкил этаётгани жуда яхши ташаббус деб ўйлайман. Уларда доимо завқ билан қатнашаман. Мамлакатимиз экологиясига ўз ҳиссамни қўшаётганимдан хурсандман.

Дарахт турлари ландшафт дизайни бўйича мутахассислар ва Тошкентни ободонлаштириш бўйича агрономлар билан маслаҳатлашган ҳолда танланган. Барча навлар маҳаллий иқлим шароитларига тўлиқ мос келади. Кўчатлар камида уч ёш бўлиб, баландлиги эса 2 метр ва ундан юқори.

Шундай қилиб, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан 220 туп кўчат экилди, уларнинг сояси тез орада ёзнинг иссиқ кунларда аҳолини баҳраманд қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг