Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Турон» клуби бош мураббийи ва президенти жазоланди

«Турон» клуби бош мураббийи ва президенти жазоланди

Фото: «Турон» клуби

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг йиғилишида «Турон» клуби мураббийи Исломбек Исмоилов «Сўғдиёна» клубига қарши баҳсдан кейинги расмий флеш-интервю чоғида сўкинган ҳолда, этика нормаларини бузганлиги учун 2 та ўйинга четлатилди. У ҳакамларнинг қинғир ишлари ҳақида гапирганди.

Шунингдек, «Турон» клуби президенти Aбдуваҳоб Aҳмадалиевни мазкур баҳсдан кейинги флеш-интервю чоғида ўз фикрларини қўпол тарзда билдиргани учун жаримага тортиш белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, ЎФA ҳолатни ўрганиб чиқиб, бош ҳакам Виктор Серазитдиновни ҳакамлик фаолиятидан номуайян муддатга четлатганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг