Турмадаги тўқнашув натижасида 11 маҳбус ҳалок бўлди — Панама
Панама пойтахти шарқида жойлашган турмада маҳбуслар ўртасида тўқнашув келиб чиқди. Бунинг натижасида 11 киши ҳаётдан кўз юмди, деб хабар берди мамлакат ахлоқ тузатиш муассасаси маъмурияти.
— Тўқнашув сешанба куни Хойита турмасида юз берган. Ҳозирда полиция вазиятни ўз назоратига олган. Афсуски, 11 киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳатланди, — дейилади ахборотда.
«РИА Новости»нинг ёзишича, қурбонлар ва жароҳатланганлар орасида полиция ёки турма назоратчилари йўқ.
Айни вақтда ушбу ҳодиса юзасидан маъмурий ва жиноий тергов ўтказилмоқда.
Зўравонликлар қайтарилишининг олдини олиш учун баъзи шахслар бир-биридан ажратиб қўйилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter