Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркманистон президенти ўғлини Бош вазир ўринбосари этиб тайинлади

Туркманистон президенти ўғлини Бош вазир ўринбосари этиб тайинлади

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўғли Сердар Бердимуҳамедовни саноат ва қурилиш ишлаб чиқариш вазири лавозимидан озод қилиб, бош вазир ўринбосари этиб тайинлади, деб хабар берди ORIENT ахборот агентлиги.

Мамлакат президенти ҳукумат таркибига Вазирлар Маҳкамаси раисининг яна бир раис ўринбосари лавозимини жорий қилди ва уни Давлат хавфсизлик кенгашига киритиб, Олий назорат палатаси раиси этиб тайинлади. Бу лавозимга Сердар Бердимуҳамедов тайинланди.

Бош вазирнинг янги ўринбосари, шунингдек, давлат бошқаруви тизимида, молия-иқтисодий секторда ва ижтимоий соҳада рақамлаштириш ва инновацион технологияларни жорий қилиш учун жавобгар бўлади.

Президентнинг янги лавозим мақоми тўғрисидаги фармонига биноан Вазирлар Маҳкамасида Назорат бўлими ташкил этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг