Туркиядаги Ўзбекистон ФВВнинг қутқарув отряди Тошкентга етиб келди.
Туркияда 18 кунлик муваффақиятли қидирув-қутқарув ишларидан сўнг Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг отряди ўз ватанига қайтди
6 февраль куни Туркиянинг жанубий-шарқий вилоятларида даҳшатли зилзила сабаб ўн минглаб инсонлар ҳалок бўлди. Ўзбекистон Президенти топшириғига кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 100 кишидан иборат қидирув-қутқарув гуруҳи табиий офат ўчоғи, яъни Ҳатай вилоятига жўнатилган эди.
Ўзбекистон ФВВ қидирув-қутқарув гуруҳи иштирокидаги қутқарув операцияси 2 ҳафтадан кўпроқ давом этди ва шу вақт ичида улар томонидан вайроналар остидан 18 нафар тирик одам ва 200 га яқин жасадлар олиб чиқилди.
Бугун Ўзбекистон қидирув-қутқарув гуруҳи уйга қайтди. Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларини оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик вакиллари, Фавқулодда вазиятлар вазири ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter