Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда уч кунлик мотам эълон қилинди

Туркияда уч кунлик мотам эълон қилинди

Жорий йил 17 октябрь куни Ғазо шимолидаги шифохонага Исроил ҳарбийларининг ҳаво ҳужуми натижасида ҳалок бўлган фаластинликларнинг хотирасига Туркияда уч кунлик мотам эълон қилинди.

Мамлакат бўйлаб 21 октябрнинг тунига қадар байроқлар тушириб қўйилади.

«Туркия фаластинлик биродарлар бошидан кечирган оғир дардни қалбдан ҳис қилмоқда. Аксарияти болалар ва бегуноҳ фуқаролар бўлган минглаб шаҳидлар хотираси учун юртимизда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди», – дейди мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг