Туркияда кучли торнадо юз берди. Қурбонлар бор
Туркиянинг Анталия курортида кучли бўрон турди. Бу ҳақда Daily Sabah нашри хабар бермоқда.
Кучли бўрон Кумлуджа, Кемер ва Финике туманларида юз берган. Бўрон оқибатида бино, транспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги ерлари ва иссиқхоналарга зарар етган.
Маълумотларга кўра, Анталияда юз берган торнадо оқибатида 2 киши, жумладан, 13 ёшли қиз ҳалок бўлган. Яна бир киши бедарак йўқолган, камида 11 нафар инсон жароҳатланган.
Ҳозирда машинада онаси билан бирга бўлган дарёга оқиб кетган 20 ёшли қизни қидириш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter