Туркияда теннис коптоги катталигидаги дўл ёғди
Сешанбага ўтар кечаси Туркиянинг Анталя сайёҳлик масканида қор аралаш дўл ёғди. Табиат ҳодисаси бир муддат маҳаллий аҳолини мушкул аҳволга солиб қўйди.
Mynet янгиликлар портали ёзишича, ноқулай об-ҳавода, айниқса, Манавгат ва Серик шаҳарларида яшовчиларни шошириб қўйди. Ҳайдовчилар машиналари билан ер ости тураргоҳлари ва ёнилғи қуйиш шохобчаларининг пешайвонлари тагида бекинишга мажбур бўлишди. Чунки айрим жойларда теннис коптоги катталигида дўл ёғди. Камига қор ҳам мўл ёғиб, йўлларда тиқинлар ҳосил қилди.
Ўтган ҳафта Анталядаги айрим шаҳарлар кучли ёмғирлардан азият чеккан, баъзи жойларга сел келганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter