Туркия Европа Иттифоқига кириш учун иммиграция сиёсатини ўзгартиради
Туркия Европа Иттифоқига номзод мамлакатларга қўйилган талабларга жавоб бериш мақсадида хорижликлар учун мамлакат фуқаролигини олишни мураккаблаштиради. Бу ҳақда РИА Новости «Hurriyet» газетасига таяниб ёзмоқда.
«Туркиянинг энг муҳим масалалардан бири бўлган иммиграция сиёсатида янги қадам ташлаш режалаштирилмоқда. Бу борада бошпана изловчиларга, айниқса сурияликларга Туркия фуқаролигини беришни мураккаблаштиришга қаратилган тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бошқача айтганда, бундан буён Туркия бошпана изловчиларга фуқаролик беришда янада эҳтиёткор бўлади», деб ёзади газета.
Туркия ўз чегараларини яхши ҳимоя қилса ва мигрантларнинг Европа Иттифоқи давлатларига киритилмаслигини кафолатласа, Европа Иттифоқининг ҳам қиладиган ишлари кўп, дейди газета.
Аввалроқ, Еврокомиссия вакили Петер Стано Туркиянинг 2024 йилда Европа Иттифоқига аъзо бўлиш имкониятини инкор этган эди. Унинг таъкидлашича, Европа Иттифоқига кириш жараёни бир неча соат эмас, йиллар давом этади. Унинг сўзларига кўра, Брюссель Туркияга ҳатто визасиз режим беришга ҳам тайёр эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter