Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда фавқулодда ҳолат сайловдан кейин бекор қилинади

Туркияда фавқулодда ҳолат сайловдан кейин бекор қилинади

Фото:«Al-Masdar News»

Туркия президенти Ражаб Тойииб Эрдўғон «CNN Турк–кaнал D» ҳамкорлигидаги дастурда Туркияда сайловдан кейин фавқулодда ҳолат бекор қилиниши мумкинлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.

«Фавқулодда ҳолат қачон бекор қилинади?» деган саволга Эрдўғон: «Сайловдан кейин фавқулодда ҳолат бекор қилинади», – дея жавоб қайтарган.

Туркияда шу йил 24 июнь куни муддатидан аввал президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтади.

2016 йил 15 июль куни «ФЕТО» террорчи гуруҳи томонидан Туркияда ҳарбийлар қўли орқали давлат тўнтариши қилишга уринилгач фавқулодда ҳолат жорий этилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг