Туркия ва Мисрдан учган самолётлар Тошкентга қўна олмади
Туркия ва Мисрдан Тошкентга учган самолётлар қуюқ туман сабаб аэропортга қўна олмади. Бу ҳақда «Новости Ташкентского неба» каналида хабар қилинди.
Қайд этилишича, туман сабабли Истанбулдан учиб келаётган Turkish Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт экипажи Тошкент аэропорти ҳудудида об-ҳаво ёмонлашгани — қуюқ туман тушгани боис Бишкекдаги «Манас» аэропортига қўниш бўйича қарор қабул қилган.
Шунингдек, Мисрдан Тошкентга учган «Air Cairo» авиакомпаниясига текишли самолёт Навоий шаҳридаги аэропортга йўналтирилган.
Тошкентда қалин туман тушган — кўриш чегараси 100 метргача чеклангани айтилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter