Туркия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга етиб келди
Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу мамлакатимизга келди.
Бу ҳақда ТИВ расмий вакили хабар берди.
У 2 август куни Тошкентда ташқи сиёсат, иқтисодиёт ва транспорт учун масъул вазирликлар раҳбарлари даражасида бўлиб ўтадиган «Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия» мулоқотининг биринчи йиғилишида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча уч давлат иштирокида янги форматда йиғилиш ўтказилиши маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter