Туркия фуқаролигини бериш шартлари ўзгарди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон янги фармонни имзолади. Унга кўра, хорижликлар 400 минг доллардан арзон бўлмаган кўчмас мулкни Туркияда харид қилишса, истисно тариқасида уларга мамлакат фуқаролиги берилади. Бу ҳақда Нaberturk хабар берди.
Янги фармон шартлари бир ойдан сўнг кучга киради.
Илгари $250 мингга кўчмас мулк харид қилган чет элликларга истисно тариқасида Туркия фуқаролиги бериларди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter