«Тур де Франс»нинг икки карра чемпиони жиддий жароҳат олди
Даниялик велопойгачи Йонас Вингегорнинг ўмров суяги ва бир нечта қовурғалари синган.
«Тур де Франс»нинг икки карра ғолиби Басклар мамлакатида мусобақанинг тўртинчи босқичида бахтсиз ҳодисага учради ва у касалхонага ётқизилди.
«Бу даҳшатли бахтсиз ҳодиса эди, лекин хайриятки, Йонаснинг ҳолати барқарор ва у хушида.
Касалхонада ўтказилган текширувда унинг ўмров суяги ва бир нечта қовурғалари синганлиги аниқланган. У эҳтиёт чораси сифатида касалхонада қолмоқда», деди унинг жамоаси вакили.
Йиқилиш вақтида бельгиялик Ремко Эвенепул ҳам жароҳат олди — унга ўнг ўмров суяги ва ўнг елка суягининг синиши ташхиси қўйилган.
«Жума куни Ремко Бельгияга боради, у ерда ўмров суягида операция ўтказилади ва шифохонада кейинги текширувдан ўтади», дейилади унинг жамоаси баёнотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter