Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тур де Франс» велопойгаларига 120 йил тўлди (фото)

«Тур де Франс» велопойгаларига 120 йил тўлди (фото)

Фото: RTVI

«Тур де Франс» ёки «Катта ҳалқа» тарихи 1902 йилдан бошланади. Рақобатчи спорт газеталари — Le Velo ҳамда L’Auto кўпроқ газета сотиш учун тинмай янги ғоялар устида ишларди.

1902 йилнинг 20 ноябр куни L’Auto мажлисида журналист Жео Лефевр Франция ҳудудлари бўйлаб велопойга ўтказиш таклифини ўртага ташлади. Нашрнинг молия ишлари директори Виктор Годдни ғоя шунчалик қизиқтириб қўйдики, Лефеврга компания сейфи калитларини бериб шундай деди: «Қанча керак бўлса, шунча ол!».

1903 йилнинг 19 январ куни L’Auto велопойга ҳақида биринчи хабарни берди. Пойга эса ўша йилнинг 1 июлидан 19 июлига қадар ўтказилиб, марра чизиғини биринчи бўлиб француз Морис Гарен кесиб ўтди.

Велопойга мисли кўрилмаган муваффақият, шуҳрат ва бойлик келтирди. Газета адади уч баравар ошди, шундан сўнг L’Auto пойгани ҳар йили мунтазам ўтказиб боришга қарор қилди.

Бугунги кунда «Тур де Франс» — жаҳондаги велопойгаларнинг энг нуфузлиси. RTVI жамлаган қуйидаги фотосуратлар «Тур де Франс» тарихидан сўзлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг