Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Велопойгачи марра чизиғида хотинини уриб юборди (видео)

Велопойгачи марра чизиғида хотинини уриб юборди (видео)

Фото: Instagram/carlos_chia

«Вуэлта Колумбия-2022» кўп кунлик велопойгаларининг учинчи босқичида кўнгилсиз воқеа юз берди. Чемпионликка асосий даъвогар, 25 ёшли колумбиялик пойгачи Луис Карлос Чиа марра чизиғини биринчи кесиб ўтиб, хотини билан тўқнашиб кетди...

Аёли бу пайтда ғалаба онларини суратга олаётганди.

Тўқнашувдан сўнг пойгачи асфалтга қулаб, у ер бу ери шилинди. Ҳушини йўқотган хотинини эса шифохонага жўнатишга тўғри келди.

«Тормозни босдим, тўхтамади (ёмғирли ҳаво эди — таҳр.) Хотинимниям тушунмадим, нега йўлдан қочмади?.. Марра учун кураш қаттиқ бўлишини биларди-ку. Бахтимга ҳаммаси ортда қолди. Шифокорларнинг айтишича, безиён, хотиним тўқнашувдан қўрқиб кетган, холос», — воқеани изоҳлади Луис Карлос Чиа.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг