Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахт ҳокимлиги янги акция сабаб огоҳлантириш эълон қилди

Пойтахт ҳокимлиги янги акция сабаб огоҳлантириш эълон қилди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

22 сентябрь куни пойтахтимизда ўтказилиши режалаштирилган «Халқаро автомобилсиз кун» муносабати билан «Велосипед куни» акцияси уюштирилади.

Унда иштирокчилар Махтумқули кўчасидан «Янги Ўзбекистон» боғигача бўлган 11, 5 км масофани велосипедда босиб ўтадилар.

Шу муносабат билан пойтахтимиздаги Махтумқули кўчаси Боткин кўчаси билан кесишмасидан «Янги Ўзбекистон» боғигача бўлган оралиқда соат 07:00дан соат 09:00гача ёпилади.

«Вело-акцияда иштирок этишни хоҳловчилардан 22 сентябрь куни соат 06:30 га қадар Яшнобод туманидаги Наврўз хиёбонига йиғилишларини сўраймиз.

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилиб, ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг