Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тундан тонггача»: салкам ярим миллиард сўмлик қарздорлик қаердан келди?

«Тундан тонггача»: салкам ярим миллиард сўмлик қарздорлик қаердан келди?

Фото: «Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимлари кечасиям ишлашмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли қарори талабларига мувофиқ вақти-вақти билан (асосийси, кутилмаганда) тунги 00-00 дан соат 06-00 гача «Тундан тонггача» рейдлари ўтказилмоқда.

Бюронинг Фурқат туман бўлими тезкор ходимлари томонидан тумандаги «Турдалихон тўра боғи» фермер хўжалигига қарашли иссиқхонада энергия ресурсларидан фойдаланишнинг қонунийлигини тунда бориб ўрганишганда газ ҳисоблагичдан ташқари, газ тармоғига яширин ҳолатда уланиб, ноқонуний фойдаланаётганлиги аниқланган.

Аввалига ҳаммаси жойидага ўхшади: ҳужжатлар бор, газ ҳисоблагич ҳам бир меъёрда ишлаб турибди. Лекин ўн минг туплаб помидор ва бодринг кўчатлари етиштирилаётган иссиқхонада табиий газ учун тўланаётган маблағ бир хонадон истеъмолини ташкил қилаётгани шубҳа уйғотмай қолмади.

Ҳолатга аниқлик киритиш учун газ ҳисоблагич ўчирилди. Бироқ, буни қарангки, котёлларда ёнаётган табиий газ ўчмади!

Маълум бўлдики, иссиқхона ортидан ўтган газ тармоғига яширин равишда ер остидан «йўл очилиб», уланиб олинган экан!

Хуллас, иссиқхона тармоқдан тўлиқ узилди, аниқланган ҳолатлар бўйича баённома расмийлаштирилди. Газ таъминоти корхонаси мутахассислари қайта ҳисоб-китоб қилишганида қарздорлик 482 млн. 529 минг сўмни ташкил қилди.

Бу ёғи нима бўлади? Зарар тўланса, жиноят иши қўзғатилмайди. Акс ҳолда, «иш» очилиб, зарар ундирилишидан ташқари, иссиқхона эгасининг жиноий жавобгарлик масаласи ҳам ҳал этилади-да. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг