Трампнинг «эгизаги топилди»
Испаниянинг Галисия вилоятида яшовчи 64 ёшли Долорес Лейс Антело исмли фермер аёл АҚШ президенти Доналд Трампга эгиз каби ўхшаши туфайли машҳур бўлиб кетди. Бу ҳақда «Sabah» хабар тарқатган.
Долорес Лейс Антелонинг сурати ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиб, ҳаммани ҳайратга солди.
Қўл телефони, компьютери ҳам бўлмаган бу аёлни «La Voz de Galicia» газетаси мухбири Паула Васкеснинг суҳбати машҳур қилиб юборди.
Суҳбат газетада суратлари билан чоп этилгач, Долорес Лейс Антело АҚШ президентига эгизак каби ўхшаши ҳақида хабарлар чоп этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter