Трампга ким ўқ узгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампга суиқасдни 20 ёшли Томас Мэтью Крукс исмли йигит содир этган.
У Бетел-Парк ҳудудида яшаган ва рўйхатдан ўтган республикачи эди.
Суиқасдга бошқа штатларнинг алоқадорлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, деди АҚШ расмийси NBC телеканалига.
Ҳужумчининг мақсади ҳозирча аниқ эмас. У Махфий хизмат снайперлари томонидан отиб ўлдирилган.
Аввалроқ Крукс Трамп турган саҳнадан 120 метр узоқликда жойлашган саноат биноси томидан ўқ узган эди.
Трампга Пенсилваниядаги митинг чоғида бир неча марта ўқ узган, ўқ унинг ўнг қулоғининг тепасига тегиб кетган. Бир киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва жаҳон ҳамжамияти Трампга уюштирилган суиқасдга фаол муносабат билдирмоқда. АҚШ президенти Жо Байден шахсан Трампга қўнғироқ қилган. Шунингдек, АҚШ собиқ президентлари ҳам Трамп билан бирдам эканликларини билдиришган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter