Трамп қай ҳолатда учинчи жаҳон уруши бўлишини башорат қилди
АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан учрашув чоғида демократ Камала Ҳаррис сайланса, учинчи жаҳон уруши бўлишини башорат қилди. Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.
Трампнинг айтишича, Ҳаррис Яқин Шарқ муаммоларини яхши тушунмайди. «Ҳар қачонгидан ҳам учинчи жаҳон урушига яқинроқмиз. Ҳеч қачон бунчалик яқин бўлмаганмиз, чунки бизда давлатни лаёқатсиз одамлар бошқармоқда», — деган у.
Трамп билан учрашишдан олдин Нетаняҳу Ҳаррис билан гаплашган. Ҳаррис унга Ғазо секторида имкон қадар тезроқ ўт очишни тўхтатиш бўйича «Ҳамас» билан келишув имзолашга чақирди. Сиёсатчи анклавда тинч аҳоли орасида қурбонлар сони кўплигидан жиддий хавотир билдирди.
Axios ўз манбаларига таяниб, Исроил бош вазири Америка вице-президентининг баёнотларидан ҳафсаласи пир бўлганини хабар қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter