Трамп президентликка сайланса биринчи нима қилишини айтди
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп агар у қайтадан мамлакат раҳбари этиб сайланса, биринчи бор нима иш қилишини айтди.
Трампга кўра, у 2021 йил 6 январда Капитолийга ҳужумда иштирок этганликда айбланганларни қамоқдан озод қилади. Трамп бўлажак президент сифатидаги илк қадамларини Truth Social платформасидаги блогида очиб берди.
«Янги сайланган президент сифатидаги биринчи ҳаракатларим чегараларни ёпиш, нефт қазиб олишни ривожлантириш ва 6 январ куни ноҳақ қамоққа олинганларни озод қилиш бўлади!» - дея ёзган АҚШнинг собиқ президенти.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 6 январда Трамп тарафдорлари 2020 йилги президентлик сайлови натижаларини бекор қилиш мақсадида Капитолий биносини эгаллаб олишди. Ҳужумга собиқ президентнинг бинога ҳужум қилишдан олдинги митингда айтган баёнотлари сабаб бўлиши мумкинлиги айтилган.
Аввалроқ Трамп мамлакатларнинг доллардан воз кечишига қарши курашишини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter