Трампдан кескин қадам: Хитой товарларига бож 145 фоизгача ошди

Трамп Хитой товарларига божни 145 фоизгача кўтарди.
Оқ уйнинг тушунтиришига кўра, Трамп ҳақиқатда Хитойга нисбатан тарифларни 145 фоизга оширди, деб хабар беради CNBC.
Ўзининг сўнгги буйруғида Трамп тарифларни 84 фоиздан 125 фоизга кўтарди, бироқ президент аввалроқ фентанилга 20 фоизлик бож жорий қилган эди. Шундай қилиб Хитой товарларига божлар жами 145 фоизга етди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Трампнинг бож сиёсати кескинлашиб бормоқда. У Хитой, ЕИ, сўнгра дунёнинг 180 давлатига божлар киритди.
Аввалроқ эса айрим давлатларга божларни 90 кунга тўхтатгани маълум бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter