«Тоза қоғоз». Саакашвили Юқори радани Киевдан чиқариб юборишни таклиф қилди
Украина фуқаролигига қайта тикланган Одесса вилоятининг собиқ губернатори, Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили ушбу мамлакат фуқароларига янги таклиф киритди: ҳаммасини «тоза қоғоз»дан бошлаш учун Украина маъмурий марказини пойтахтдан ташқарига кўчириш керак.
«112 Украина» телеканали кўрсатувига чақирилган Саакашвили етти йил аввалги тажрибасини эсга олди: ўшанда Тбилисидаги Грузия парламенти пойтахтдан 230 километр олисдаги Кутаиси шаҳрига кўчирилган.
«Биз парламентни Кутаисига кўчирганмиз, Украинада ҳам шундай қилинишини истайман. Маъмурий марказни Киев ташқарисидаги янги бинога кўчириш керак. Ҳаммасини «тоза қоғоз»дан бошлаган маъқул», — деди Саакашвили.
Саакашвили бунгача мамлакатда жаҳон стандартлари талабига жавоб берувчи замонавий меъморчиликка эга биронта ҳам шаҳар йўқлигини айтганди. Чунки, унинг фикрича, Украинадаги барча қурилиш компаниялари — коррупционерлар.
Айрим хабарларга кўра, Украинанинг янги етакчиси Владимир Зеленский Киевдаги Банк кўчасида жойлашган президент маъмуриятини бошқа жойга кўчирмоқчи — унинг жамоаси росмана евроофисларда — ойнаванд деворлар ортида ишламоқчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter