Тошкентга олиб кетилаётган бир тонна сифатсиз гўшт тўхтатилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқолтин туман бўлими томонидан ИИБ ҳамда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Сирдарё туманидаги ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро Ғ.Х. «Isuzu» русумли юк автотранспорт воситасида фуқаро И.Ю.га тегишли истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган 941 кг қорамол гўштини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётган вақтда ушланиб, ушбу гўшт маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter