Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қизил гўштни кўп истеъмол қилиш инсонни тезроқ қаритади — олимлар

Қизил гўштни кўп истеъмол қилиш инсонни тезроқ қаритади — олимлар

Фото: Xabar.uz

Кўп миқдорда қизил гўшт истеъмол қилиш биологик қаришни тезлаштириши мумкин. Германия ва Шотландия олимлари шундай хулосага келишди, деб ёзади «Вечерняя Москва».

Тадқиқот шуни кўрсатдики, рациондаги ортиқча гўшт танадаги Н-триметиламин оксиди даражасини оширади. Ушбу модда қариш жараёнини бошлайди. Шунинг учун мутахассислар имкон қадар қизил гўштни дуккаклилар билан алмаштиришни маслаҳат беришди.

Илмий тадқиқотда олимлар нима учун одамлар ҳар хил даражаларда қариши мумкинлигини аниқлаш учун бир миллион одамнинг маълумотларини таҳлил қилишди. Натижалар шуни кўрсатдики, темирнинг ҳаддан ташқари юқори даражаси Паркинсон касаллиги, жигар касаллиги ва иммунитетнинг пасайиши каби ёшга боғлиқ касалликлар билан боғлиқ.

Муаллифлар ўзларининг топилмалари «қонда темирнинг юқори даражаси бизнинг соғлом умримизни қисқартиришини қатъий кўрсатмоқда» деган хулосага келишди. Темир алмашинувини тартибга солувчи препаратни ишлаб чиқиш қаришнинг баъзи оқибатларини енгишга ёрдам беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг