Тошкентдан Остонага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
Uzbekistan airways компаниясининг HY721 Тошкент – Остона йўналишида парвоз қилган А-320 самолёти ортга қайтди.
Хабар берилишича, бунга юк бўлими эшигининг нотўғри сигнализацияси ишга тушганлиги сабаб бўлган.
«Экипаж баландликка кўтарилишни тўхтатиб, процедураларга мувофиқ жўнаб кетиш аэропортига қайтишга қарор қилди», – дейилади хабарда.
Авиакомпания мутахассислари ҳаво кемасини парвозга тайёргарлик кўриш бўйича барча зарур ишларни амалга оширган ва «ҳаво кемаси яқин фурсатларда ўз йўналиши бўйича парвозни амалга оширади».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter