Тошкентдаги нуфузли университет тўлов-контракт миқдорини бироз пасайтирди
12 июндаги ПҚ–4749-сонли Президент қарорининг 6-бандида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМларга тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини ўзи белгилаш ҳуқуқи берилган ҳамда 1 ҳафта ичида контракт миқдорларини ОАВларда эълон қилиш топширилган эди. Бугун ўша муддатнинг охирги куни, деб ёзмоқда «Xushnudbek.uz».
Унинг қайд этишича, Тошкент давлат юридик университети ҳам ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтган 10та ОТМнинг бири сифатида тўлов-контракт миқдорларини эълон қилди.
Эътиборлиси кўпчилик кутганидек, контрактлар аввалгидан кўтарилиб кетмаган, аксинча бироз арзонлашган ҳам.
Юқоридаги жадвалда контракт миқдорлари билан танишишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter