Тошкентдаги «мис заводи»да газ портлаши оқибатида 6 киши жароҳат олди
Бугун, 14 июнь куни соат 09:50 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани «Астробод» кўчасида жойлашган мис қувурлари ишлаб чиқариш цехининг бир қаватли бостирмаси (ангар)да ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, воқеа жойига зудлик билан ФВВ раҳбарияти бошчилигида ёнғин-қутқарув экипажлари, шунингдек, Прокуратура, ИИВ, МГ, ССБ, Ҳудудгаз ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.
«Айни вақтда ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда», – дейилади хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, чақнаш оқибатида 6 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter