Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги айрим йўллар 31 январгача ёпилади

Тошкентдаги айрим йўллар 31 январгача ёпилади

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, пойтахтдаги Толимаржон ва Фарғона йўли кўчалари кесишмасида олиб борилаётган йўл таъмирлаш ишлари сабабли 2021 йилнинг 31 январь кунига қадар қуйидаги ҳаракатланиш йўналишлари ёпиқ бўлади:

  • Сайҳун кўчасидан Фарғона йўли кўчасига тўғри чиқиш йўли;
  • Фарғона йўли кўчасидан Сайҳун кўчасига тўғри тушиш йўли;
  • Толимаржон кўчасидан Фарғона йўли кўчасига бурилиш — «Ўзелектроаппарат» заводидан Фарғона деҳқон бозори йўналишида;
  • Ислом ота масжидидан «Ўзбек қоғози» йўналишидаги дублёр йўли.
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Мазкур йўл қисмидаги таъмирлаш ишлари жараёнида транспорт оқимини тақсимлаш учун Сайҳун ва Фарғона йўли кўчалари оралиғидаги қайтиш йўл бўйлаб икки томонлама ҳаракатланиш очилади.

Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланиш тавсия этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг