Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги айрим кўчалар таровеҳ намозлари вақтида тўлиқ ёпилади

Тошкентдаги айрим кўчалар таровеҳ намозлари вақтида тўлиқ ёпилади

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳрида таровеҳ намози муносабати билан ҳар Рамазон оқшомида (13 апрелдан 12 майга қадар) — соат 18:00 дан 23:00 гача масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Жумладан:

Лутфий кўчаси (фақат масжид томони, қарама қарши томон ҳаракат учун очиқ бўлади) — Катта Қаъни кўчаси билан кесишмадан Катта Хирмонтепа кўчаси билан кесишган йўлгача («Абдуллоҳ ибн Масъуд» масжиди;

Кўкча Дарвоза кўчаси — Бешқайрағоч кўчасидан Нурафшон айланма кўчасигача («Шайх Зайниддин» (Кўкча) жоме масжиди;

Келес йўли — Норазтепа кўчасидан Гулсарой кўчасигача («Дўстжонбой ота» жоме масжиди;

Камолон кўчаси — Самарқанд дарвоза кўчасидан Бунёдкор шоҳ кўчасигача («Хўжа Аламбардор» (Камолон) жоме масжиди;

Ал-Хоразмий кўчаси — Катта Қаъни кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача («Убай ибн Каъб» (Бўрижар, Илонлик ота) жоме масжиди;

Қорақамиш-3 кўчаси — Қорақамиш-1 кўчасидан Келес йўлигача («Сирож-солиҳ» жоме масжиди) ёпилади.

«Ҳолатга қараб, намозхонлар сони кўпайиб кетган тақдирда, масжидларга туташган бошқа йўллар ҳам ёпилиши мумкин», — дейилади хабарда.

Ҳайдовчилардан таровеҳ намозлари вақтида масжидлар атрофидаги кўчаларни четлаб ўтиш илтимос қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг