Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда йўловчини ҳақоратлаган ҳайдовчи ишдан четлатилди

Тошкентда йўловчини ҳақоратлаган ҳайдовчи ишдан четлатилди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

25 сентябрь куни соат 15:30да, 155-сонли йўналишда ҳаракатланувчи ҳайдовчи «Машинасозлар» бекатида автобус ичида бўлган йўловчи аёлнинг «оралиқ бекатда кўп туриб қолдинг» деган эътирозига нисбатан қўполлик билан жавоб қайтаргани акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Ушбу ҳолат бўйича суриштирув ўтказилган.

Қайд этилишича, мазкур автобус Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғилланувчи «Автосантранс-Сервис» МЧЖга тегишли, Isuzu ҳайдовчиси О.Ш. эканлиги аниқланган. 

«Автосантранс-Сервис» МЧЖ раҳбарияти томонидан ўтказилган йиғилишда ҳайдовчининг ўз хизмат вазифаси давомида йўловчини ҳақоратлагани, йўналишда уяли алоқа воситасидан фойдалангани ва карантин қоидаларига амал қилмасдан тиббий ниқоб тақмаганлиги каби қоидабузарликларни амалга оширгани учун вақтинча ҳайдовчилик вазифасидан четлатилган. 

Тегишли тартибда воқеага аниқлик киритилганидан сўнг ҳайдовчининг лавозимига лойиқлик масаласи кўриб чиқилиши белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг