Тошкентда йигит чўкаётган қизни қутқариб қолди
24 июнь куни соат 11:20 да 25 ёшли Дилдора М. эҳтиётсизлик сабабли Олмазор туманидаги «Қичқириқ» каналига тушиб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Воқеа жойидан ўтиб кетаётган 27 ёшли Максим А. қизни қутқариб қолган. Дилдора М.га биринчи тез ёрдам кўрсатилди.
Тошкент шаҳар ИИББ Максим А.ни жасорати учун рағбатлантиришга қарор қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter