Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғона каналидан мурда топилди

Фарғона каналидан мурда топилди

Фарғона каналида одам мурдаси оқиб келганлиги ҳақидаги хабарлар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 25 июн куни Бағдод тумани, Қатағон маҳалласида яшовчи фуқаро Ў.Т. Самандарак МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Катта Фарғона» каналига чўмилиш мақсадида тушиб, чўкиб кетган.

28 июнь куни Ў.Т.нинг мурдаси ташқи кўринишидан тан жароҳатларсиз Ўзбекистон тумани, Зинаша маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтган «Катта Фарғона» каналидан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг