Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда яна икки ўлим: беморлардан бири ҳомиладор бўлган

Тошкентда яна икки ўлим: беморлардан бири ҳомиладор бўлган

Фото:«Xabar.uz»

Юртимизда коронавирус сабаб вафот этганлар сони иккитага ошди. 

Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган 40 ёшли М.К. (аёл) 12–17 июль кунлари шаҳар 2-сон туғруқ комплексида “30 ҳафталик 4-ҳомиладорлик, 4-туғруқ, асоратланган акушерлик анамнези, бачадон чандиғи, икки томонлама пневмония, камқонлик, нафас етишмовчилигининг 2-даражаси” ташхиси билан стационар шароитида даволанган.

“COVID-19” тасдиқлангач, 17 июль куни шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўтказилган. Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, сепсис, полиорган етишмовчилиги, ДВС синдром асоратлари билан кечган. Юқорида келтирилган ҳамроҳ касалликлар билан бирга беморда ҳомиланинг антенатал ўлими ҳам кузатилган.

Муолажаларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, сепсис, полиорган етишмовчилиги, ДВС синдромдан вафот этган.

Иккинчи марҳум бемор Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган 73 ёшли У.Т. (аёл) 12 июль куни COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмония ташхиси шифохона ётқизилган. 

Мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига кескин оғирлашган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, сепсис ва полиорган етишмовчилигидан вафот этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг