Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ва «Алоқачи» оромгоҳида компьютер курслари ташкил этилди (видео)

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев илгари сурган бешта ташаббуснинг учинчиси – аҳоли ва ёшларнинг компьютер технологиялари ҳамда интернетдан фойдаланиш кўникмаларини оширишга қаратилган. Учинчи ташаббус доирасидаги болалар учун компьютер саводхонлиги курслари «Ўзбектелеком» АК «Телекоммуникация ва персонални ривожлантириш маркази» филиали томонидан август ойида ташкил этилди.

Тошкентда «Телекоммуникация ва персонални ривожлантириш маркази» филиали биносида ҳамда «ТШТТ» филиалига қарашли «Алоқачи» БСМда ташкил этилган курсларда «Ўзбектелеком» АК ходимларининг 200 нафардан ортиқ фарзандларидан ёши ва таълим тилига асосан 10-13 ёшгача («Алоқачи» БСМ) ва 14-17 ёшгача ўқув гуруҳлари шакллантирилди.

Қолаверса, оромгоҳдаги курсларда Чилонзор туманидаги 4-махсус мактаб-интернат болалари ҳам қатнашди.

«Телекоммуникация ва персонални ривожлантириш маркази» филиалининг Тошкентдаги қисқа муддатли ўқув курслари 30 августга қадар давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг