Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда судья пора олишда айбланмоқда

Тошкентда судья пора олишда айбланмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси жиноий жавобгарликка тортилади.

Бугун, 17 февраль куни Судьялар олий кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Бош прокурорнинг Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси И.Б.ни Жиноят кодексининг 210-модда (Пора олиш) 2-қисми «в» банди билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинган.

Кенгаш хулосаси билан И. Б.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилган ва унинг судьялик ваколати тўхтатилган.

«Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди», дейилади кенгаш хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг