Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда эшакни «Spark»га боғлаб судраган шахс қўлга олинди

Тошкентда эшакни «Spark»га боғлаб судраган шахс қўлга олинди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда ҳайдовчи эшакни «Spark»га боғлаб жониворни азоблаб судраб кетаётгани ҳақидаги видео тарқалди.

Ушбу ҳолатни ён-атрофда транспорт воситасини бошқариб келаётган ҳайдовчилар кўриб қолган ва суратга олган. Воқеага гувоҳ бўлганлардан бири телефон камерасига тасвирга олинган видеони ижтимоий тармоққа жойлаган.

Тармоқ кузатувчиси бўлган аёл бу видеони «Меҳр ва оқибат» жониворларни ҳимоя қилиш жамияти нодавлат ташкилотига юборди.

Ekolog.uz каналига кўра, ННТ эса бу аянчли ҳолат бўйича суриштирув олиб боришни сўраб, Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилган. Шу тариқа ИИББ ходимлари ҳам бу зўравонлик ҳолатига эътибор қаратишди.

Жониворларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлар Ўзбекистон Республикаси маъмурий кодексининг 111-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилади. Қолаверса амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларида ҳам бунга нисбатан муайян жавобгарлик белгиланган.

Ҳозирда жониворга азоб берган ҳайдовчининг шахси аниқланган, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг