Сурхондарёда поезд йўлига чиқиб кетган «Спарк» ҳайдовчиси ҳалок бўлди
Бугун, 18 октябрь куни тахминан соат 08:47 да Сурхондарё вилояти Шўрчи – Хайробод участкасидаги қўриқланмаган (йўл белгилари ва сигнализацияси ўрнатилган) темир йўл кесишмасида шаҳарлараро поезд фавқулодда тормозланганига қарамай, «Спарк» русумли енгил автомобиль билан тўқнашиб кетган. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллар» АЖ ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат автомашина ҳайдовчиси томонидан «Темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш» қоидасини қўпол равишда бузгани сабаб бўлган. Тўқнашув натижасида тепловоз бироз шикастланган, бироқ поезд йўловчилари жабрланмаган. «Спарк» автомашинасининг ҳайдовчиси шифохонага етказилган ва кўрсатилган ёрдамга қарамай вафот этган.
Ҳозирги вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан эса воқеа ҳодиса юзасидан текширув олиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter