Тошкентда сифатсиз уй қурган тадбиркор саккиз йилга қамалгани маълум бўлди
Ижтимоий тармоқларда янги қурилгани айтилган кўп қаватли уй деворлари ичидан дарз кетгани акс этган видеолар тарқалганди.
Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, Мирзо Улуғбек туманинининг Мағрур кўчасидаги 55Б-уй 2017 йилда фуқаро Б.Зокиров томонидан ўзи ва оила аъзоларининг яшаши учун якка тартибдаги уй-жой сифатида қурилган ва фуқароларга алоҳида квартира сифатида ўзбошимчалик билан реконструкция қилинган ва сотилган.
Қайд этилишича, барпо этилган уй экспертизадан ўтказилган ва унинг хулосасига кўра, қурилишнинг бир нечта талаблари бузилган. Бино сейсмик зонада қурилиш ўтказиш талабларига жавоб бермаслиги ҳам аниқланган. Ҳозир уй авария ҳолатида.
Фуқароларга алдов йўли билан уй сотган Б.Зокиров эса 2022 йилнинг июн ойида ЖКнинг 186-моддаси 4-қисми «а», «б» бандлари (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатишда одамлар ўлимига, бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқиши), 168-модда 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) ва 229-моддалари (ўзбошимчалик) билан айбли деб топилган ва 8 йилу 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
Айни вақтда фуқароларга етказилган зарарни қоплаш мақсадида суд органи томонидан компенсация пулини ундириш учун суд жараёнлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter