Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид очилди (фото)

Тошкентда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид очилди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Чилонзор туманидаги Сўгалли ота зиёратгоҳи ёнида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қурилишини бошлатган масжид узоқ йиллар қаровсиз ҳолда қолиб кетган эди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йили февраль ойида бу ерга келиб, масжидни кенг ва кўркам қилиб қуриш бўйича топшириқлар берган эди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун 2 гектардан зиёд майдонда улкан мажмуа бунёд этилди. Аввалги лойиҳадаги айвон ўрни ҳам масжид биносига қўшилиб, янада кенгайтирилди. Мажмуадан, шунингдек, конференц-зал, ўқув хоналари, таҳорат хона, музей ва бошқалар жой олган. Йўл бўйидаги Сўгалли ота мақбараси таъмирланган. Бетон қолдиқлари чиқариб ташланиб, кўкаламзорлаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумки, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий бўлган. Турли диний-маърифий мавзуларда юздан зиёд китоблар ёзиб, ислом дини моҳиятини тўғри етказиш, одамларнинг билим ва маънавиятини оширишга катта ҳисса қўшган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Президентимиз бу масжид Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номига муносиб бўлганини таъкидлади. Шайх ҳазратларининг илмий меросини ўрганиш, маърифат ва одоб-ахлоқ мавзуларида кўпроқ китоблар чоп этиш, жамиятимиздаги маънавий муҳитни мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг