Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда пойга уюштирган йигит жаримага тортилди

Тошкентда пойга уюштирган йигит жаримага тортилди

Видеодан кадрлар

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлган ҳайдовчининг хатти-ҳаракати билан боғлиқ ҳолат юзасидан маълумот берилди.

Видеода ҳайдовчи катта тезликда (100 км/соатдан зиёд) ва светафор чироқларига амал қилмасдан, хавфли қувиб ўтишларни содир этган ҳолда ҳаракатлангани акс этган.

Қайд этилишича, бугун, 25 март куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг очиқ суд мажлисида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган Ш. А. (2000 йил Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган) га нисбатан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилди.

Суд мажлисида аниқланишича, Ш. А. 2023 йил 4 февраль куни соат 17:40 ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Абдулла Қаҳҳор ва Нукус кўчалари кесишган чорраҳасида, ўзининг боқшарувидаги «Малибу» русумли автомашинасида йўл ҳаракати қоидалари талабларига амал қилмасдан ҳаракатланиб кетаётганида, ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилганда тўхтамасдан ҳаракатини давом эттирган.

Ш. А. га оид МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш МЖтКнинг 271-моддаси 1-бандига асосан тугатилди.

Ш. А. МЖтКнинг 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга БҲМнинг 10 баравари миқдорида маъмурий жарима жазоси тайинланди. Жарима давлат фойдасига ундирилиши белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг